2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар

0
134
марта кўрилган.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори доирасидаги “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусидаги тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида давом этмоқда.

Хусусан, Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида, Урганч туман 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирларида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов, Урганч туман ДСБ бошлиғи С.Джаббаров, Тошкент ахборот технологиялари университети гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, гуруҳ раҳбари Аброр Санақулов, Урганч давлат университети Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси кафедраси катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, Абиджон Худайберганов, Урганч давлат университети доценти Умид Матяқубов, Урганч давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти Нодира Нуруллаева, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Жамшид Давлетов, инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири Жамила Эрметова  иштирок этиб, Президент Ш.М. Мирзиёевнинг Мурожаатномада, Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар.

Шундан сўнг Президентимизнинг “Ёшлар форуми”да сўзлаган нутқи ва Президентимизнинг Мурожаатномада берган таклифлари юзасидан видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, Хонқа туманида туман ҳокими М.Давлатов ташаббуси билан “Моштўғай” маҳалласида жойлашган 34-сон мактабгача таълим ташкилотига “Хонка дон махсулотлари” АЖ томонидан ҳомийлик асосида янги трансформатор ўрнатиб берилди. Эндиликда ушбу мактабгача таътим ташкилотига яна 120 нафар тарбияланувчи камраб олинади.

Хоразм вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.