2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар

0
57
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга мувофиқ, 2024 йилда қуйидаги кунлар қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланди: 

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

22 март — жума, 11 апрель — пайшанба, 18 июнь — сешанба, 3 сентябрь — сешанба, 31 декабрь — сешанба;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

2 январь — сешанба, 23 март — шанба, 12 апрель — жума, 31 август — шанба, 30 декабрь — душанба.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ: 

ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи «1 сентябрь -Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни», «8 декабрь — Конституция куни» байрамлари 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2024 йил 2 сентябрь ва 9 декабрь — душанба кунларига кўчирилиши; 

бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

2024 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади: 

6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига; 

13 апрель — шанба кунидан 12 апрель — жума кунига; 

14 декабрь — шанба кунидан 30 декабрь — душанба кунига. 

Байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилиши муносабати билан республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари, санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар берилади ва акциялар ўтказилади.

Gujum.uz 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.