30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Яккасарой туман ҳокимининг ёшларга совғаси!

0
83
марта кўрилган.

 Ёшлар куни муносабати билан Яккасарой туманидаги 135-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг умр дафтари яна бир қувончли хабар билан муҳрланмоқда.

Мактабда туман ҳокимлиги томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида, янги, замонавий футбол майдони ҳамда “СТРЕЕТ WОРКОУТ” майдончаси ёшларга армуғон этилди. ва ана шу спорт майдонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Унда туман ҳокими ўринбосари, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи, туман Халқ таълими мудири, мактаб директорлари, спортчи ёшлар, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни ўтказиш учун зарур бўлган жиҳозлар топширилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.