Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан анъанавий тадбир

0
194
марта кўрилган.

Ўзбек миллий академик драма театрида 27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан анъанавий  тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Унда вазирлик ва идоралар, жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. Бир гуруҳ ижодкорларга давлат мукофотлари топширилди.

Тадбирда Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема» асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойиш этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.