Абдул Салим Форуқий — Афғонистондан келиб ўқиётган талаба

0
111
марта кўрилган.

Икки ойдан бери Сурхондарё вилоятида биз учун махсус ташкил этилган таълим даргоҳида сабоқ олаяпмиз. Ўзбек тилини мукаммал ўрганиб, уни юртимизда ўқитишни мақсад қилганмиз. Ўзбек ёшларига яратилган кенг имкониятлар бизда катта таассурот қолдирди. 

Ушбу нуфузли конференцияда юртимизнинг тинчлиги-осойишталигига дахлдор масалалар бутун дунё ҳамжиятида эътиборида эканлигидан жуда ҳурсандмиз. 
Тинчлик бор жойда таълим — тарбия, иқтисод, маданият, фан ривожланади. Юртимизда ҳам ана шундай ривожланиш учун ҳамма нарса бор, фақатгина тинчлик бўлса кифоя. Ушбу конференциянинг бош мақсади мамлакатимиз осойишталигини таъминлашга қаратилган экан, бу борада аниқ таклиф ва мақсадли ечим бўлади, деб умид қиламиз. 
 
манзил: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.