Аэропорт қурилиши кўздан кечирилди

0
75
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини кўздан кечирди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Мамлакатимизда транспорт инфратузилмаси изчил ривожлантирилмоқда. Янги йўл ва кўприклар қурилиб, йўловчиларга қулайликлар оширилмоқда. Жумладан, ҳаво йўллари тармоғида Самарқанд, Термиз, Мўйноқ, Зомин, Қўқон, Урганч аэропортлари янгиланиб, ишга туширилди. Сўнгги йилларда “Тошкент-Шарқий” аэропорти қайта қурилмоқда.

Дастлаб 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қурилди. У энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. Айни пайтда юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация учун 2 та терминал, перрон ва ангарлар барпо этилмоқда. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.

Шу ерда терминалларнинг ташқи ва ички кўриниши бўйича тақдимот ўтказилди. Давлатимиз раҳбари биноларнинг фасад қисми миллий дизайнда бўлиши, пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ рангларга кўпроқ ўрин берилишига аҳамият қаратди. Юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш, учрашувлар ўтказиш учун барча қулайликларни инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

Маълумки, мазкур аэропорт “Янги Ўзбекистон” боғи, Олимпия шаҳарчаси билан ёнма-ён. Ушбу мажмуаларни ва йўл бўйини кўкаламзорлаштириш, гуллар экиб, халқимиз маданиятини намоён этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.