Афсуски, бугунги беллашувларда  уч нафар боксчимиз ҳам ярим финал учун кечган баҳсларда имкониятни бой беришди

0
44
марта кўрилган.

Барча спортсеварларнинг нигоҳи Токио 2020 олимпидаси беллашувларига қаратилган. Афсуски, делегациямиз ҳисобида ғалабалар кам кузатилаяпти.  Боксчимиз Райҳона Қодирова (-60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган)чорак финал босқичида амалдаги жаҳон чемпиони бразилиялик Беатриз Феррейрага имкониятни бой бериб қўйди. Тажриба бобида рақибасидан анча устун бўлган Феррейра якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, ярим финалга йўл олди.

Афсуски, бугунги беллашувларда  уч нафар боксчимиз ҳам ярим финал учун кечган баҳсда Олимпиадани тарк этди. Боксчимиз Элнур Абдураимов, ҳам Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини эрта якунлади. Чорак финалда Ховханнес Бачковга қарши кечган жангда мағлубиятга учради.

Шаҳобиддин Зоировга ҳам ўзбекистонлик боксчилар орасида илк бор икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони номини қўлга киритиш насиб этмади. Филиппинлик Карло Паламга қарши беллашув вакилимиз учун аламли мағлубият билан хотима топди.

Райҳона Қодирова, Элнур Абдураимов ва Шаҳобиддин Зоиров учун ушбу жаҳон майдонидаги беллашувлар катта тажриба бўлади, дея умид қиламиз. Қолган вакилларимиздан ғалабаларни кутиб қоламиз.

GUJUM. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.