Ахборот хизматлари фаолияти Урганчда муҳокама қилинди

0
425
марта кўрилган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг халқ билан мулоқотини жонлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашга қаратилган туркум семинарлар ўтказиб келинмоқда.

“Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусидаги семинарларнинг навбатдаги туркуми 23 май куни Урганч шаҳрида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди.

Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида ташкил этилган ўқув-семинарда «Ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба”, “Ташкилот фаолиятида учрайдиган стериотиплар. Уларни бузишда ОАВ роли”, “Ташкилот имижи ва уни бошқариш», «Медиа режалаштириш асослари”, “ОАВ учун тадбирларнинг ўзига хослиги: матбуот-анжумани, брифинг, пресс-тур, тақдимот ва ҳоказо. Тадбирлар учун зарур PR-матнлар тайёрлаш”, “Вербал ва новербал мулоқот сирлари. Камера учун кийиниш, артикуляция машқлари, нафас олиш техникаси”, Ахборот хизматлари томонидан тайёрланадиган материалларда визуал инструментлардан фойдаланиш”, “Интернетдаги он-лайн инструментлардан фойдаланиш”, “Матнларни визуаллаштириш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш”, “Тасвирга олиш жараёни. Камера олдида ишлаш, тренинг иштирокчиларидан интервью ёзиб олиш. Кўп учрайдиган камчиликлар устида ишлаш” Инқирозли коммуникация”,“Инқироз тушунчаси. Инқирозли ҳолатларда йўл қўйиладиган асосий хатолар. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоида. Инқироз жараёнининг мумтоз саволлари. Инқироз пайтида самарали коммуникация имкониятлари. Инқирозли ҳолатларга мисоллар. Ўрганиладиган хулосалар”, “Инқирозли ҳолатларни моделлаштириш: ОАВ ва ахборот хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик қандай амалга оширилади?” мавзулари доирасида тақдимотлар, амалий машғулотлар,  муҳокамалар бўлиб ўтди.
Тренингда кутилган амалий натижалар юзасидан тингловчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гулёр ПАЛВАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.