Аҳоли осойишталигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берилди

0
124
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги 2-сонли ички ишлар бўлимига ташриф буюрди.

Мазкур бўлим Олмазор туманидаги “Шифокорлар”, “Жийдали”, “Хислат”, “Беруний”, “Мирза Ғолиб», “Чиғатой Оқтепа” каби маҳаллаларни тасарруф этади. Ҳудудда кўп қаватли уйлар, олий таълим муассасалари, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектлар талайгина.

Куни кеча бўлим ходимлари янги бинода иш бошлади. Улар ўз хизмат вазифаларини сифатли бажариши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши учун барча шароитлар яратилган. 

Президентимиз соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ҳудудни кечаю кундуз кузатиб, аҳолининг осойишталигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.