Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов изланиш олиб бориб, ушбу асар қўлёзмасини Туркиянинг Бурдур шаҳридан топди ва уни нашрга тайёрлади.
Дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш мақсадида асар араб тилида Истанбул шаҳридаги “Дор ал-кутуб-арабийя” нашриётида “Баҳр ат-тафсир” (“Тафсир уммони”) номи билан чоп этилди. Асар ўзбек тилида ҳам нашр этилади.
Эслатма: Ал Ҳаким ат-Термизий (820-932) юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олимлардан ҳисобланади. Олим 400 дан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан 60 га яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.
gujum.uz