Жорий йилнинг 10-19 апрель кунлари Хитой Халқ республикасининг Пекин шаҳрида “Жемчужина Востока” номли халқаро танлов бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги санъат ва мусиқага ихтисослаштирилган мактабларнинг иқтидорли ўқувчилари иштирок этиб, юқори натижаларга эришдилар.
Ўқувчи-ёшлар ўз йўналишлари бўйича 11 та давлатлар ўртасида ГРАНПРИ ва I-II-III-ўринларга сазовор бўлдилар. Ўзбек болаларининг санъати нафақат Чин халқини балки, ташриф буюрган қўшни давлатлар вакилларини ҳам лол қолдирди.
Халқаро танловда Мархамат тумани, Полвонтош шаҳарчасидаги 26-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Эстрада хонандалиги” йўналиши бўйича III-синф ўқувчиси Эргашев Алишер олий ўрин — ГРАНПРИни қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати