Андижонда 1,7 миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилган

0
61
марта кўрилган.

Президент Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди. 

Қайд этилганидек, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда жами 1,7 миллиард долларлик 26 та лойиҳа устида иш борилмоқда. Улар энегретика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва инфратузилма каби муҳим соҳаларда.

Масалан, мини гидро электр станциялар, уй-жой ва кўнгилочар масканлар қуриш, электробуслар ва улар учун аккумуляторлар, керамогранит ва бетон панеллар, дори воситалари ишлаб чиқариш, гилос ва резавор мевалар етиштириш каби лойиҳалар кўплаб иш ўринлари, иқтисодий самарадорлиги билан халқимизга катта манфаат келтиради.

Давлатимиз раҳбари хитойлик инвесторлар билан суҳбатлашди. Улар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражага чиққани, мамлакатимиздаги улкан имкониятлар ишбилармонларга ишонч бераётганини таъкидлашди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.