Андижонда 50 та кўп қаватли уй қурилади

0
71
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Султон Жўра маҳалласида қурилган уй-жойларни бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ушбу маҳаллада бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 14 та шундай турар жой барпо этилаётган эди. Президентимиз Андижонда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, шу йилнинг ўзида қўшимча яна бешта 7 қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берди.

Шу тариқа бу йил Андижон шаҳрида 19 та, яқин йилларда жами 50 та кўп қаватли уй бунёд этилади. 

Шу ерда Андижон вилоятида амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, коммунал тармоқларни яхшилаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм маблағ ажратишга кўрсатма берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.