Араб маданияти кунлари

0
350
марта кўрилган.

Бугун Тошкент давлат шарқшунослик университети Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедрасида «Араб маданияти кунлари» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда араб тили йўналишида таҳсил олувчи талабалар ўзларининг  билим ва иқтидорларини, илмий ва маърифий салоҳиятларини намойиш этишди.  Улар иштирокида мумтоз араб шеърлари, қасидалари, арабча куй ва қўшиқлар янгради. Хаттотлик ишлари, қўлёзма китоб яратиш технологияси билан тадбир қатнашчиларини таништиришди. Араб тилидаги саҳна кўринишлари барчада  қизиқиш ўйғотди.  Чевар талабалар ўзларининг моҳир қўллари билан   тикилган  қадимги араб миллий кийимлари,  жумладан қадимги Миср, Андалус, араб султонлари ва маликалари ҳамда  араб келинларининг миллий тўй либослари билан иштирок этишди. 

Эътиборли жиҳати шундаки, тадбирда олтмишдан зиёд талаба ўз чиқишлари билан иштирок этди. Тадбир талабаларнинг маҳорат дарсига айланди.

Мадина Жўраева  ва  Нодира Садуллаева  Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси ўқитувчилари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.