Ассакалов жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди, бироқ…

0
131
views

Юнон-рум кураши бўйича вакилимиз Рустам Ассакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади. -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.

2019 йил -82 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лаша Гобадзега қарши кечган беллашувда Ассакалов ҳисобда орқада қолаётганига қарамай ўзида ирода намойиш эта олди ва якунда ғалабани илиб кетди. Энди у кейинги даврани Хорватия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади.

Икки карра Жаҳон чемпионати совриндори Рустам Ассакаловга  Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал босқичида хорватиялик Иван Хуклек рақиблик қилди.

Муросасиз кечган курашда хорватиялик курашчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Энди Хуклек финалга етиб борган тақдирда Ассакалов бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.

GUJUM.UZ

 

 

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here