Ахборат технологиясининг илк мутахассисларидан бири

0
329
марта кўрилган.

Шу кунларда 75 ёшни қаршилаётган Фирнафас Юсупов ахборот технолгиялари соҳасида мамлакатимизда етишиб чиққан  дастлабки мутахассислардан.

Муҳаммад ал- Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали дастурий инжинеринг кафедраси доценти Фирнафас Юсупов ахборот технологиялари ютукларини олийгоҳ ва Хоразм вилоятида қўллаш хамда ушбу соҳани ривожлантиришга кўплаб лойиҳаларнинг муаллифи сифатида улуғвор  хисса қўшиб келмоқда.

Ушбу соҳада эришган улкан ютуқлари – Ватанимизга, илм- фанни юксалтириш ва етук мутахассислар тайёрлашга сидкидилдан килаётган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Турон фанлар академияси академиклигига муносиб кўрилди. Шу муносабат билан Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида Фирнафас  ака Юсуповнинг шукрона кунига бағишланган тадбир ташкил қилинди. Тадбирда академик Фирнафас  Юсуповнинг яқинлари, шогирдлари, Турон академияси аъзолари ва етакчи олимлар ҳамда талабалар иштирок этишди. Улар ўз устозлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирар эканлар, устознинг илм-фан, таълим соҳасида катта тажрибага эга эканлигини таъкидлашди. Пахта тайёрлаш саноатида автоматик дастурлаш, автоматик бошқариш тизимиини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилганликларини алоҳида эътироф этдилар.

Олим олийгоҳда  катта илмий- амалий маҳорат  мактаби яратди.  Фирнафас домла  Юсупов тайёрлаган  шогирдлари орасида президент степендияси ва бошқа степендия соҳиблари кўплаб етишиб чиқди.  Ахборот технологиялари сохасида юзлаб фан номзодлари ва фан докторлари ўз соҳасининг етук мутахассисларига етакчилик қилди.  Устоз ҳамон сафда шу кунгача олиб бораётган илмий тадқикотлари, яратган жуда улуғвор илмий мактаблари, ўзига хос  ишлаб чиққан илмий йуналишлари, услубларини алоҳида эътироф этдилар.

Турон фанлар академиясини академиги мақомига эришган,  ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшган академик Фирнафас  Юсуповни қутлуғ ёши билан ҳамда эришган улкан ютуқлари билан чин дилдан қутлаймиз ва сиҳат-саломатлик, ишларига барака тилаймиз.

Нодира САЪДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.