“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон”мавзуидаги III медиа-форум

0
95
марта кўрилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманидаги “Олтин олма” пансионатида давлат органлари,  ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги  медиа-форум бўлиб ўтди.

Тадбирни АОКА директори Асаджон Ходжаев очиб берди ва қатнашчиларни катта тажриба ва билим-малака ошириш майдони бўлган Медиа-форумда иштироклари билан қутлади.

Форум очилишида, шунингдек, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов ва Агентлик мутасадди ходимлари ҳам сўзга чиқишиб, бу каби тадбирларнинг ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришда ва давлат органлари шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

 28-29 июль кунлари бўлиб ўтган медиа-форумда Ахборот хизматлари фаолиятини самарадорлигини оширишга қаратилган турли мавзуларда панел сессиялар уюштирилди.

Анъанавий  Медиа-форумнинг иккинчи кунида спорт беллашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Иштирокчилар спортнинг волейбол, стол тенниси ва шахмат -шашка турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Спортнинг шахмат-шашка йўналиши бўйича беллашувларда Хоразм вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова фахрли 1-ўринни эгаллади.

АОКА директори Асаджон Хаджаев ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.