Ахборот хизматлари учун ўқув-семинар бошланди

0
207
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида икки кунлик ўқув-семинари бошланди.

Тадбирда давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасида очиқлик ва шаффофликка асосланган самарали қарорлар қабул қилиш тизимини жорий этиш, ахборот олишда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги ҳисобдорлиги, очиқлиги ва масъулиятини ошириш зарурлиги қайд этилди.

«Замонавий ахборот технологиялари жадал тараққий этиб, ҳар ким ахборот тарқатиш имкониятига эга бўлган бугунги кунда вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари зиммасига янада кўпроқ масъулият юкланади, – деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Авазбек Ҳожиматов. – Ижтимоий тармоқларда бирор воқеага оид сурат ёки видеолавҳалар тарқалиши билан кўтарилган масалага ахборот хизмати ходими ташкилот номидан муносабат билдириши бугунги куннинг муҳим талабидир. Бу эса норасмий, бирёқлама ва асосланмаган ахборотлар, турли кўринишдаги тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади. Пировардида, аҳолининг давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончи ортади».

Ўқув-семинари давомида Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети мутахассислари иштирокида ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик, ОАВ билан самарали ҳамкорлик, ташкилот фаолиятида учрайдиган стиеротиплар, ташкилот имижини мустаҳкамлаш каби масалалар амалий мисоллар ёрдамида муҳокама қилинди.

Тадбирда шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, турли ОАВ билан ишлаш принциплари, пресс-релиз тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани ва брифинглар ўтказиш каби қатор муҳим мавзулар юзасидан таҳлилий фикрлар билдирилди.

Ўқув-семинари  ўз ишини бугун ҳам  давом эттиради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.