Барча олий таълим муассасаларида 24 январдан бошлаб бир ой давомида таълим масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади

0
177
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича,  коронавирус инфекциясининг янги тури болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган ҳолда барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолиш ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.