“Библиобус” фаолияти йўлга қўйилмоқда

0
348
марта кўрилган.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Наманган вилояти ахборот-кутубхона марказини модернизация қилиш ва китобхонлик маданиятини ошириш концепцияси тақдимоти ўтказилди.

Унга мувофиқ, вилоятда яна 50 та маҳаллада кутубхона, 12 та замонавий кўчма китоб дўконлари барпо этиш, 4 та “Библиобус” фаолиятини йўлга қўйиш ражалаштирилган.

“Библиобус” Наманганнинг тоғли ва узоқ ҳудудларида яшовчи аҳолининг китобга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, китобхонларга кутубхона ва савдо  хизматини кўрсатишга мўлжалланган. 

Шавкат Мирзиёев аҳолига китобларни қулай тарзда етказиб бериш, Наманганда яшаб ўтган атоқли аллома ва адибларнинг асарларини нашр этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.