Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Инфолиб Ўзбекистан-2018“ анъанавий билим ва маънавият байрами бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳафталик доирасида мутахассислар учун семинарлар, конференциялар, китобхонлар билан учрашувлар, танловлар ўтказилмоқда.
Ушбу ҳафталик дастурига биноан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг «Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил» амалий қўлланмасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирда филология фанлари доктори, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоир Абусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар Раъно Зарипова ҳамда Комилжон Каримжонов ва бошқалар ўз -фикр мулоҳазалари билан қатнашдилар.
Қўлланма «Фарғона» нашриётида чоп этилган.
Р.Сапоева