Биопарчаланувчи пластик маҳсулотлар олиш технологияси яратилди

0
46
марта кўрилган.

Ўзбекистон фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари томонидан экологик хавфсиз биопарчаланувчи полимер плёнка ва қадоқловчи материаллар олиш учун биопарчаланувчи компаунд ишлаб чиқариш технологияси яратилди.

Ушбу технология Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан стартап лойиҳа ҳолатида молиялаштирилиб, Институтда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ишланма доирасида олинадиган маҳсулот полиолефинлар асосида турли соҳаларда қўллашга мўлжалланган биопарчаланувчи маҳсулотларни (қадоқлаш пакетлари, плёнкалар, бир марталик идишлар ) ишлаб чиқариш учун биопарчаланишни таъминловчи қўшимчалар ҳисобланади.

Мазкур қўшимчаларни қўллаш орқали олинадиган пластик истеъмол буюмлари биопарчаланувчанлиги, юқори механик хусусиятлари сақланиб қолгани, инсон саломатлиги учун зарарли хусусиятларнинг мавжуд эмаслиги, чириганда тупроқ инфратузилмаси ва унумдорлигига зарар келтирмаслиги каби хусусиятлари билан тавсифланади.

Таркибида биопарчаланишни таъминловчи қўшимчалар тутган пластик полимерлар асосида турли маҳсулотлар пакетлар (халталар), озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш, бир марталик фойдаланиладиган идишлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида бир йиллик ўсимликларни плёнка остига экишда қадоқловчи восита сифатида қўллаш учун плёнкалар олишда қўллаш мумкин.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.