Биринчи хоним: сирдарёликлар билан мулоқотда болалар ёзги оромгоҳларга бепул таклиф этилишини айтди

0
230
марта кўрилган.

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними сув тошқинидан жабр кўрган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилиб, уларни Рамазон ҳайити билан қутлади.

Ташриф чоғида «Zamin» фонди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ҳамкорликдаги ижтимоий лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу лойиҳа Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 11та зарар кўрган маҳаллаларда истиқомат қилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

 Сув остида қолган ҳудудларни қайта тиклаш ва улкан қурилиш ишлари кетаётган бир пайтда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ёши 60 дан ошган барча қариялар 10 кун давомида пойтахтда ва Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида жойлашган сиҳатгоҳлар ва дам олиш масканларига, 7 дан 14 ёшгача бўлган болалар эса ёзги оромгоҳларга бепул таклиф этилишини айтиб, сув тўфонидан жабр кўрганларнинг ёнида ҳамиша давлатимиз ёнма ён эканлигини  таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.