Боксчи қизларимиз халқаро турнирда 3 та олтин медални қўлга киритишди

0
401
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 6-12 май кунлари Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида 2001-2004-йилларда туғилган қизлар ўртасида бокс бўйича 2000 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун халқаро турнир ўтказилди, дея хабар беради  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати. 

Россия, Тожикистон ва Қозоғистонлик спортчилар иштирок этган ушбу халқаро турнирда юртимиз шарафини Улуғбек Баратов мураббийлигида боксчи қизларимиз Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова, Насиба Хайруллаева, Шоира Ширинова, Сабрина Негматуллаева ва Ленара Абдумуродова ҳимоя қилишди.

Ўтказилган жангларда барча рақибларини мағлубиятга учрата олган Нигина Ўктамова (52 кг) ҳамда Насиба Хайруллаева (57 кг) мусобақанинг олтин медали билан тақдирланган бўлса, Сабина Бобоқулова (48 кг) га мусобақанинг олтин медалидан ташқари, энг яхши иштирокчиси сифатида кубок ва пул мукофоти топширилди.

Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган Шоира Ширинова (64 кг) ва Ленара Абдумуродова (51 кг) ярим финалда рақибларига имкониятни бой бериб учинчи ўринни эгаллашди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.