БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

0
65
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

«Казань Экспо» халқаро кўргазмалар марказида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Маросимда бир қатор мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирдан сўнг тантанали қабул маросими ўтказилди.

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси «БРИКС плюс» форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.