Бугун 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилди

0
131
марта кўрилган.

Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилиши маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

 Муқаддас Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги маълум қилинди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда. Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши қатъий назоратга олиниши айтилди. 

Барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.

Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.

Бош вазир тиббий ниқобсиз юрган фуқароларни кескин танқид қилди.

Бош вазир Абдулла Арипов: “Президентимиз бошидан бу масала бўйича тўғри йўналиш бердилар. Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз. Бу йил пандемия билан курашиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиб берилган.Бироқ, бу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик.

Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас, керак  бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.

Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам Халқ саломатлиги учун  ушбу ишни қиламиз». 

Карантин талаблари яна кучайтирилди. Бу сизу бизнинг зиммамизга янада катта масъулият юклайди.  Ҳар биримиз карантин тартиб-қоидаларига янада  қатъият билан амал қилишимиз лозим. Шу йўл билан ўзимизни, оиламизни, қўни-қўшнимизни провардида юртимиз аҳлини асраймиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.