Бугунги битирувчилар – янги Ўзбекистон, янги ренессанс бунёдкорлари!

0
73
марта кўрилган.

Кеча мактабларимизда чалинган сўнги қўнғироқ овозидан устоз- мураббийлар ва битирувчиларнинг қалби ўзгача ҳаяжонга тўлди. Ўқув йили мобайнида ўтган ҳар бир лаҳза бугун тарихга айланаётгани устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир. 

Мураббий ва ўқувчилар  учун ниҳоят қувончли дамлар етиб келганида, бу йилги ўқув йилида  жонбозлик кўрсатган  ўқитувчилар Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ва мактаб маъмурияти томонидан муносиб мукофотланди.

Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги 42-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир ҳам ёрқин хотиралар ичра кечди.  Шу мактабнинг тажрибали устозларидан бири рус  тили фани  ўқитувчиси Мақсуда Хўжамуротова  ёш авлодни тарбиялашдаги кўп йиллик самарали, фидойи меҳнатлари, таълим-тарбия соҳасидаги  маҳоратли тажрибалари  учун мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.

Мактаб ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилар устозни сидқидилдан муборакбод этишди. Мураббийга ҳавас қилиб, келажакда шу соҳани танлаган ўқувчилар устози ҳақида ва педагоглик соҳаси борасида тўлқинланиб гапирдилар, миннатдорлик туйғуларини изҳор қилдилар. Устоз-мураббийлар ҳам ёшларга оқ йўл тилашди.

“Бугунги кун  таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг яна бир амалий натижаси бўлиб, битирувчиларимиз тимсолида халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз”- деди мураббий ўқитувчи Мақсуда Хўжамуротова. – Бугунги битирувчилар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорлари бўлишида тилакдошмиз!

Муҳаббат  ҚУРБОНБОЙ қизи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.