Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихида илк энг юқори натижа

0
185
марта кўрилган.

Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг юртимиз терма жамоси иштирокчилари 4 декабрь куни Тошкентга қайтишди.

Терма жамоа ўн кун давом этган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада дунёнинг 39 мамлакатидан 222 нафар спортчи иштирок этди. 

Мусобақада Ўзбекистон шарафини  халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, спорт усталигига номзод Ситора Сапарова  ҳамда терма жамоа раҳбари ва мураббийи, халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошевдан иборат  терма жамоа муносиб ҳимоя қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва молдовалик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, 9 имкониятдан 8тасида зафар қучдилар. 

Мазкур ғалаба Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоасининг 16 ёшгача Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихида илк энг юқори натижа эканлигини таъкидлаш лозим. Шу даврга қадар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритмаган. 

 Ҳамиша етакчи бўлиб келган  Россия, Эрон, Озарбойжон, Ҳиндистон, АҚШ ва Арманистон давлатларининг вакиллари Ўзбекистон ўсмирлар  терма жамоасидан кейинги ўринларни эгалладилар. 

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.