Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўсмирларимиз терма жамоаси 2-ўринда

0
260
марта кўрилган.

Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси беллашувлари  якунланди. Мазкур мусобақада Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, ФИДЕ спорт усталари Али Касимов, Муҳиддин Мадаминов ва Умида Омонова иштирок этди.

Олимпиада 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ташкил этилди. 9 тур натижасига кўра, мамлакатимиз терма жамоаси 15 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллади. Озарбайжон терма жамаоси шоҳсупага кўтарилган бўлса, беларуслик ёш шахматчилар кучли учликни якунлаб беришди.

 Шунингдек, спортчиларимиз шахсий натижага кўра ҳам қатор медалларга сазовор бўлдилар. Халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов 1-тахтада 2-ўринни, Жавохир Синдаров эса 2-тахтада 2-ўринни эгаллади.

Ғолиблар  Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.