Бухоро шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича профессионаллар ўртасида R1 йўналишида катта жанг мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради. Унда Ўзбекистон ҳамда дунё қўл жанги юлдузлари иштирок этмоқда.
Қўл жанги кечасида юртимиз шарафини қўл жанги усталари бўлмиш Музаффар Ражабов, Ҳасан Бозоров, Фарруҳ Файзиев, Отабек Ҳамзалиев, Амрилло Жўраев, Мироншоҳ Жаъфаров, Шаҳбоз Турсунов ҳамда Мироншоҳ Олимовлар ҳимоя қилишмоқда.
Қўл жанги марказий жангида ҳамюртимиз, асли бухоролик Музаффар Ражабов бразилиялик таниқли аралаш қоидалар устаси Майкл Фалькаога қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг чемпионлик камари учун ташкил этилади.
Таъкидлаш жоиз, профессионаллар ўртасидаги мазкур оқшом Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бутунжаҳон комбат федерацияси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.