Буюк тафаккур соҳиблари – Навоий ва Бобурга эҳтиром

0
523
марта кўрилган.

Пойтахтнинг  Юнусобод туманидаги  302-сонли мактабда «Буюк тафаккур соҳиблари – Алишер Навоий ва Бобурга эҳтиром» мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

 Улуғ мутафаккирларнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, ўлмас асарлари ёшларнинг онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратишда муносиб хизмат қилиб келмоқда. Мамлакатимизда айни кунларда буюк тафаккур соҳибларига эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Икки буюк сиймо Навоий ва Бобурга ижоди ва ҳаётига бағишлангандан тадбирда ўқувчилар тайёрлаган дастури билан фаол қатнашдилар. Ўқувчилар ижросида Алишер Навоий ғазаллари янгради. »Бобурнома” асаридан лавҳалар ўқилди Ёш ижодкорлар икки улуғ сиймоларга бағишланган саҳналаштирилган дастурни намойиш қилишди.

Уларнинг ижросига Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов юқори баҳо берди: – Бутун дунё эътироф этаётган буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Бобур сиймоларини саҳнада гавдалантириш осон вазифа эмас. Бу катта масъулият юклайди. Ўзим Навоий образини саҳнада гавдалантириш  бахтига муяссар бўлганимдан жуда хурсандман. Ҳозир алламаларнинг юксак руҳий-маънавий қиёфасини очиб беришга интилаётган ўқувчиларнинг ижросини,  масъулиятини кўриб, у  зотларнинг сиймоси мангу барҳаётлигини чуқур ҳис қилдим. Бу ижролар ёшларга катта масъулият юклайди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Шуҳрат ордени соҳибаси актриса Дилноза Кубаева, Ўзбек Давлат  Хореография академияси катта ўқитувчиси Шавкат Умаров ва “Биллур” МФЙ раиси Ахат ака Рахматовлар қатнашиб ўқувчиларимиз ижросига алоҳида баҳо беришгани уларни янада руҳлантирди. Эзгуликларга йўналтирди.

Нодира Юсупова,

302- мактаб маънавий- маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.