Ўзбекистон давлат санъат музейида ”Термиз археологик музейи тўпламида қадимги маданият хазиналари» номли кўргазма намойиш этилмоқда.
Термиз археологик музейидан қадимги Сурхон воҳасининг ноёб ёдгорликлари, топилмалари жой олган.
Сурхон воҳаси- энг азим ва илк давлат намуналари кўзга ташланган ҳудуд. Бу ердан шу кунга қадар жуда кўплаб қадимий маданият дурдоналари
топилган. Ушбу ёдгорликлар буюк Ўзбекистоннинг улуғвор тарихидан сўзлайди.
Музейнинг 1-қаватидан жой олган ушбу кўргазмага қадимги сопол буюмлар, рўзғор анжомлари, турар жой нусхалари, кумуш ва мис тангалар каби асори атиқалар қўйилган бўлиб, у музей кўркига кўрк бағишлаб турибди.
Diyora Ergashyeva