Буюк юртимизнинг улуғвор тарихидан сўзлайди

0
462
марта кўрилган.

Ўзбекистон давлат санъат музейида ”Термиз археологик музейи тўпламида қадимги маданият хазиналари» номли кўргазма намойиш этилмоқда.

Термиз археологик музейидан қадимги Сурхон воҳасининг ноёб ёдгорликлари, топилмалари жой олган. 

Сурхон воҳаси- энг азим ва илк давлат намуналари кўзга ташланган ҳудуд.  Бу ердан шу кунга қадар жуда кўплаб қадимий маданият дурдоналари

 топилган. Ушбу ёдгорликлар буюк Ўзбекистоннинг улуғвор тарихидан сўзлайди.

 Музейнинг 1-қаватидан жой олган ушбу кўргазмага қадимги сопол буюмлар, рўзғор анжомлари, турар жой нусхалари, кумуш ва мис тангалар каби асори атиқалар қўйилган бўлиб, у музей кўркига кўрк бағишлаб турибди.

Diyora Ergashyeva

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.