Маҳоратли конкурчимиз Абдураҳмон Абдуллаев БААнинг Абу-Даби шаҳри мезбонлик қилаётган навбатдаги мусобақада совриндор бўлди.
Ҳамюртимиз 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида учинчи ўринни қўлга киритди.
Гран-при йўналишидаги мазкур мусобақада у “Қуинтаир” лақабли отда ҳаракат қилди. Ҳамюртимизга келгуси стартларда ҳам муваффақият тилаб қоламиз.
Манбаа: olympic. uz