CSG” компанияси билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди

0
53
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шэньчжэнь шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Хитойнинг электр тармоқлари соҳасидаги етакчи компаниялардан бири “CSG” тармоқларни қуриш ва бошқаришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 60 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Хитой компанияси иштирокида лойиҳалаштириш ва инжиниринг бўйича замонавий тизимларни, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича юксак стандартларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.