Давлатимиз раҳбари Тожикистон ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди

0
23
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий боғлиқлиги бўйича халқаро конференция дастури доирасида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташрифнинг самарали натижалари юқори баҳоланди, улар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаб, аниқ мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин давлатимиз раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг биродарлик саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда қабул қилинган “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги устувор лойиҳаларни ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар – Афғонистондаги вазият ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.