Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

0
96
марта кўрилган.

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида ватандошимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам борлиги қувонарлидир.

Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият юритаётган юртдошимиз кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида халқаро судья мақомида ишлаган.

Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида  судьялик  қилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.