Директорларнинг ягона мактаб формасини ташкил этиши тақиқланади

0
393
марта кўрилган.

Директорларнинг ягона мактаб формаси савдосини ёки бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этишни ташкил этиши тақиқланади, дея ёзади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ягона мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилганди.

2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳудудлар кесимида ўқувчилар учун мактаб формалари ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини эълон қилган. Ота-оналар формаларни улардан сотиб олишлари мумкин.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.