Долзарб мавзу: интернетда мулоқот шакллари ва хусусиятлари

0
114
марта кўрилган.

Жаҳон тармоғи – интернет кун сайин ривожланиб бормоқда. Интернетда мулоқотлари имконияти ҳам кенгаймоқда. Ҳозирги кунда интернетда мулоқотнинг қуйидаги шакллари мавжуд: телеконференция, чат, МУДс (“multi-user dimension”)  – ролли ўйин, унда кўпчилик  фойдаланувчилар бир виртуал муҳитга бирлашадилар) ва e-mail (шахсий почта) бўйича ёзма алоқалар.

 Интернет- мулоқот тадқиқотчилари интернетда мулоқот усулларини уларнинг интерфаоллиги даражаси бўйича ажратади.  Телеконференциялар ва e-mail ёрдамида on-line мулоқот олиб борадиган (IRC) вa MUDs чатидан фарқли равишда, мулоқот  off-line режимида олиб борилади. Конференцияда мулоқот маълум мавзу атрофида юритилади, шу билан бир вақтда, яна одатдаги каби чат ўз мавзусига эга бўлмайди (бироқ мавзули чатлар ҳам  бўлади, масалан, машҳур  бир инсон IRC канали ёки web-chat орқали иштирок  этади ва у қизиқувчиларга жавоб беради. Windows ёки IOS2 каналларида тегишли операцион тизимлар муҳокама қилинади; warez бир неча каналлари (кўпинча- бегоналар кириши учун ёпиқ) дастурий маҳсулотларни муҳокама қилишга бағишланган.

Шунга қарамасдан, чатларда кўпроқ ўз мақсадида мулоқот қиладилар, телеконференциялар эса кўпинча қандайдир маълум бир предметга бағишланади. Интернетда мулоқот алоҳида шакли сифатида МУДс (“multi-user dimension” сўзидан олинган) яъни ролли ўйин, унда кўпчилик  фойдаланувчилар бир виртуал муҳитга бирлашадилар) мулоқотини кўрсатиш мумкин, у on-line режимида содир бўлиши билан чат алоқасига яқин, бироқ мақсади – ғалабага интилиши йўқлиги билан фарқ қилади.

Барча айтиб ўтилган мулоқот шакллари компюьтер ёрдамида амалга оширилиши сабабли номаълумлик, яширинлик  хусусиятига эга бўлади, бу ҳолат  турли муаммоли  оқибатларига эга бўлади. Биринчидан, интернет алоқаларда мулоқотнинг новербал воситалари ўз аҳамиятини йўқотади.  Матнли алоқалар давомида <<smayliklar (улар юзга яқин ва уларнинг тўла тўплами www.ora.com/catalog/smileys саҳифасида келтирилади) ёрдамида ўз ҳиссиётларини ифода этиш имкони борлигига қарамай, алоқа пайтида иштирокчиларнинг ёнингизда мавжуд эмасликлари сабабли ҳиссиётларини фақатгина ифода этиш эмас, балки яшириш, ҳозирги ҳолатда мавжуд бўлмаган ҳиссиётларини ифода этиш ҳам мумкин бўлади. 

Шунинг учун «Интернетда жиддий суҳбат олиб бориш осон»; «Интернетда одамлар хафа бўлмайдилар, чунки бундан наф йўқ — барибир хафа бўлаётганлигини ҳеч ким кўрмайди»; «Интернетда ҳар қандай инсонлар билан, мулоқот қилиш мумкин, уларнинг кўриниши мулоқотга ҳалақит қилмайди, «Интернетда анча катта ёшли инсон билан тенг суҳбатлашишингиз мумкин ва унинг ёши катталигини билсангиз ҳам бу халақит қилмайди, Яъни, интернетда мулоқот қилаётган шерикларнинг бир-бирларини жисмоний кўрмасликлари сабабли уларнинг ташқи кўринишлари, жинси, ёши, ижтимоий ҳолати ифода этиладиган ҳамда унинг коммуникатив малакаси, аниқроғи коммуникатив малакаси новербал қисми билан ифода этиладиган алоқа бўйича шерикларнинг кўрсаткичлари йўқлиги  сабабли мавжуд бўлиши мумкин бўлган қатор тўсиқлар аҳамиятини йўқотади.

Виртуал мулоқотнинг бошқа бир муҳим оқибати —ўзи тўғрисида ўзи хоҳлаган таассуротни яратиши мумкинлиги ҳисобланади. «Виртуал муҳитда умуман ким бўлишни хоҳласангиз, ўша бўлишингиз, хоҳлаганингизча кўринишингиз мумкин, умуман айтганда, ROU дунё учун хос чекланишлар йўқ». Интернет  мулоқотининг анонимлиги инсонга ўзини тақдим этиш имкониятларини бойитади, унга нафақат хоҳлаганича таассурот яратиш, балки ким бўлишни хоҳласа, шу  имконни беради, Яъни, интернет алоқаларининг ўзига хос хусусияти шуки, ўзини истаганича кўрсатиш имкони мавжуд. Бу эса ёлғонларга, алдамчиликка ҳам йўл очиб беради.

Хулоса қилиб айтганда, интернетда мулоқот турлари кун сайин кўпайиб, унинг имкониятлари кенгайиб бормоқда. Бу эса биз психологлар учун алоҳида тадқиқ этилиши зарур бўлган мавзудир.

Сайёра МИРЗАЕВА, Чирчиқ давлат педагогика университети Психология кафедраси доценти 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.