Халқимизда “дуо олган омондир…” деган ҳикмат мавжуд. Элимиз одамлари ҳар ишда ёшларга эзгу тилаклар билдирадилар. Азиз муштарийларимизга олий тоифали шифокор Холида Очилованинг инсонлар, айниқса ёшлар камолини тилаб айтган дуоларини янги йил совғаси сифатида тақдим этамиз.
Омин деган омон бўлсин,
Мустақиллик замон турсин.
Ўғил-қизлар ўсиб, унсин,
Хизир бувам назар қилсин.
Тупроғимиз олтин бўлсин,
Ризқимиз бутин бўлсин.
Рўзғоримиз тўкин бўлсин,
Мустаҳкам қўрғон бўлсин.
Қўрангизда той, қўй бўлсин,
Кўрганингиз тўй-тўй бўлсин.
Фарзандингиз омон бўлсин,
Жонингизга дармон бўлсин.
Дастурхонда ош-нон бўлсин,
Юртда доим ҳур тонг бўлсин.
Қадамамиздан гуллар унсин
Ҳовлимизда тўйлар бўлсин!