Душанбе шаҳрида футболчи ўсмир  қизларнинг халқаро турнири давом этяпти

0
135
марта кўрилган.

Айни пайтда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўсмир қизлар (U-17) ўртасида Марказий Осиё жамоалари ўртасида «CAFA U17 Womenʼs Championship 2021» халқаро турнири давом этяпти. Ёш қизларимиз мезбон Тожикистон билан дуранг ўйнашди, эронликларни эса мағлуб этишди

Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Aфғонистон ва ўзбек футболчи қизлари иштирок этаётган мусобақада 3 ва 5 июль кунлари 1 ва 2 — тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Илҳом Ханжариев устозлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб майдон эгаларига қарши кураш олиб борди. Республика «Марказий» стадионида ўтган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишди. Ўзбек жамоасининг ягона голига Лейла Рустуллаева муаллифлик қилди. Иккинчи турда терма жамоамизга мусобақа фаворитлари ҳисобланган Эрон вакиллари рақиблик қилди. Учрашувда терма жамоамиз муваффақият қозонди. Лейла Рустуллаева томонидан киритилган иккита гол якунда терма жамоамизга ғалаба олиб келди.

Вакилларимиз сўнгги учрашувни эртага — 7 июль куни афғонистонликларга қарши ўтказишади.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.