Наманган шаҳрида дзюдо бўйича 1998-1999 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Кеча мусобақанинг биринчи куни ўтказилди. Йигитлар ва қизлар ўртасида кечаётган баҳсларда олтита вазн тоифасида мамлакат чемпионлари номи маълум бўлди.
Биринчи кун якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мусобақанинг иккинчи куни жанглари давом этмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати