Пойтахтимизнинг «Osiyo Grand» ресторанида фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Эҳтиром-2018” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Эҳтиром” мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.
Йилнинг энг яхши спектакли, Йилнинг энг фаол актрисаси, Йилнинг энг фаол актёри каби 31 та йўналиш бўйича мукофотлар топширилди.