“Эҳтиром” мукофоти совриндорлари

0
495
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан “Эҳтиром” мукофотининг навбатдаги совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб, учинчи маротаба ўтказилган ушбу танловдан кўзланган мақсад – устоз ижодкорларнинг меҳнатларини муносиб қадрлаш, ёш санъаткорлар ижодини эътироф этиш ва уларни келгусида улкан ижодий парвозларга даъват қилишдан иборат эканлигини  таъкидлади.

“Эҳтиром” мукофоти маданият ва санъат соҳаларининг 5 та йўналиш бўйича 29 та номинацияларни қамраб олган бўлиб, у йил давомида ўзбек маданияти ва санъати   юксалишига ўз ижодлари билан муносиб ҳисса қўшган   фидойиларни тақдирлайди.

– Ижод аҳлига эътибор, эҳтиром, бир оғиз эзгу тилак ҳам руҳий мадад беради, ижодкорга қанот бағишлайди, – дейди “Йил адиби” номинацияси ғолиби Хуршид ДЎСТМУҲАММАД. – Ўтган йили буюк адибимиз Абдулла Қодирий ҳаётига бағишлаб “Ёлғиз” номли қисса ёздим ва у ўзбек драма театрида саҳналаштирилди. Мен учун ушбу қисса саҳна асарига ҳам айлагани  унутилмас бир воқеа бўлди. Бугунги  эътироф эса икки карра қувонтирди.

–  “Авлоний” фильмининг  ютуғи жамоамизнинг  ғолиблиги ҳисобланади. – дейди “Йилнинг энг яхши режиссёри” номинацияси ғолиби Музаффархон ЭРКИНОВ. –Чунки энг яхши актёр йўналишида ҳам бизнинг фильмда бош роль ижро этган актёр Алишер Йўлдошев ғолиб деб топилди.  Бу эътироф жамоа биргаликда, баҳамжиҳатликда ишлаётганлигини ўзида  ифода этади.

– Хоразм рақслари жони-дилим. Саҳнага чиққанимда парвоз қилаётгандек бўламан. Ушбу мукофот мени янада улуғвор парвозларга ундайди, – дейди «Йил раққосаси йўналиши ғолиби Дилноза ОРТИҚОВА.

Барча ғолибларни улуғвор эътироф билан қутлаймиз.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.