Эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди

0
26
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.

Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.