Баҳрайнда теннис бўйича қизлар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган «Федерация кубоги»нинг иккинчи гуруҳ баҳслари якунланди.
Теннисчиларимиз гуруҳдаги иккинчи ўйинни Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўтказдилар.
Аввалига яккалик баҳсларида Нигина Абдураимова Жейд Льюисни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Сабина Шарипова эса Ерин Рутлиффдан 7:5, 6:1 ҳисобларида устун келди.
Жуфтлик баҳсларида эса Оқгул Омонмуродова ҳамда Ясмина Каримжонова тандеми рақибларнинг Феннинг/Вестбари жуфтлигини 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этдилар.
Шу тариқа, Ўзбекистон — Янги Зеландия қарама-қаршилиги 3:0 кўринишида якунланди. Биринчи баҳсда теннисчиларимиз Ливан терма жамоасини шундай ҳисобида мағлуб этгандилар.
Энди теннисчиларимиз 10 февраль куни Индонезия терма жамоасига қарши ўйин ўтказадилар.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати