Ўзбекистон Олимпия футбол терма жамоаси Жанубий Кореяда ўқув-машғулотлари ўтказмоқда.
Ўзбекистон футболчилари мезбонлар билан икки марта ўртоқлик учрашуви уюштирдилар. Дастлабки баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Ушбу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган умидли навқирон футболчилар иккинчи ўйинда 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Терма жамоамиз сафидаги Бобур Абдухолиқов ҳамда Жасур Яхшибоев голларнинг муаллифи бўлишди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.