Таиландда якунига етиб бораётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.
Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун ҳам кечадиган мазкур баҳсда Австралия терма жамоаси унга рақиблик қилади.
Бўлажак баҳс Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Ўйинни БААдан бўлган Муҳаммад Абдулла Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.