Футболчиларимиз бугун ОЧ финали ва Токио-2020 йўлланмаси учун майдонга чиқишади

0
132
марта кўрилган.

Таиландда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Улардан бирида Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.

Мазкур баҳс ғолиби нафақат турнир финали, балки, Токио-2020 Олимпиада йўллананмасига ҳам эга бўлиши билан янада аҳамиятли. Бугун вакилларимиз кўк рангли либосда ҳаракат қилишади. Тошкент вақти билан 15:15 да бошланадиган учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи финал йўлланмаси учун Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари майдонга чиқишади.

Ўзбекистон  терма жамоаcига gujum.uz сайти бутун муштарийлари номидан омад ва ғалаба тилаб қолади!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.