Ғойбу қишлоғида замонавий нодавлат таълим муассасаси

0
430
марта кўрилган.

Хоразм вилоят Урганч туманида “Сарварабону” нодавлат таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Ғойбу қишлоғи Ҳожибойлар маҳалласида очилган ушбу муассаса  болаларнинг таълим-тарбияси учун барча шароитлар замонавий таълим талаблари асосида ташкил этилганлиги билан ажралиб туради.

“Биз таълим ва тарбия тизимининг барча буғунлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”. Мамлакатимиз Президентининг ушбу сўзларини ўзига шиор қилиб олган Хоразм вилояти таълим маскани вакиллари самарали ишларни амалга ошираётганини ушбу гўзал маскан ҳам ифодалаб турибди. Бу қишлоқ болаларига муносиб армуғон бўлибди”.- деди ушбу болалар муассасининг очилишида иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Гавҳаржон Ибодуллаева.

Элёр Палванов

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.